Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий тўғрисида бадиий фильм суратга олинади
Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий тўғрисида бадиий фильм суратга олинади. Бу ҳақда вилоят Туризм ва спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга олий даражадаги ташрифи давомида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олиш таклифи икки давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган. Жорий йил 12 сентябрь куни мазкур кинолойиҳани амалга ошириш мақсадида Тожикистон киноижодкорларидан иборат делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган.
Ташриф давомида Самарқанд давлат университетида тарихчи олимлар, киноижодкорлар ва навоийшунос олимлардан иборат профессор-ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда фильмни суратга олишда шоирлар ҳаётида муҳим ўрин тутган маълум манзилларни эътиборга олиш таклифи билдирилган.
Шундан сўнг тожикистонлик меҳмонлар фильм суратга олиш учун маъқул локацияларни ўрганиб чиқишган. Қайд этилишича, мазкур фильм эфирга узатилиши Самарқандга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025