Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларнинг зудлик билан ишга қайтишини талаб қилди
7 сентябр куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилганди. Мавлавий Абдулҳаким Исҳоқзай адлия вазири этиб тайинланди.
Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларнинг зудлик билан иш жойларига қайтиши ва фаолиятини бошлашни талаб қилди. Бу ҳақда Afghan Urdu портали хабар бермоқда.
“Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларига марказ ва вилоятлардаги иш жойларига зудлик билан қайтишларини талаб қилди, акс ҳолда улар ишдан бўшатилади”, – дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, ушбу буйруқ аёлларга тааллуқли эмас.
“Аёл ходимлар учун яқин вақт ичида алоҳида эълон берилади”, – деб ёзади портал.
7 сентябр куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилганди. Мавлавий Абдулҳаким Исҳоқзай адлия вазири этиб тайинланди. У “Толибон” ҳаракатининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025