Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Тожикистонда жойлаштирилган афғонистонликларга ёрдам кўрсатади
БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги маълумотига кўра, Тожикистонда 2021 йил охиригача 50 минг нафарга яқин афғонистонлик қочқин рўйхатга олиниши мумкин.
Европа Иттифоқи Тожикистон ҳудудида жойлаштирилган афғонистонлик қочқинларга 160 минг евро ажратади. “Азия-Плюс”нинг ёзишича, моддий ёрдам Хатлон вилояти ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги 5 минг нафарга яқин қочқин учун мўлжалланган.
Ушбу маблағ Тожикистон Қизил Яримой жамиятини озиқ-овқатлар, чодирлар ва бошқа зарур эҳтиёж буюмларини қочқинларга етказиб беришда қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.
Маблағнинг бир қисми афғонистонлик қочқинларнинг эҳтимолий оқимига тайёргарлик кўриш учун ажратилади.
БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги маълумотига кўра, Тожикистонда 2021 йил охиригача 50 минг нафарга яқин афғонистонлик қочқин рўйхатга олиниши мумкин.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025