Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ Тожикистонга Афғонистон билан чегарадаги вазият кескинлашган тақдирда ёрдам беради
Владислав Заснинг таъкидлашича, Афғонистондаги вазият КХШТни ташвишга солмоқда.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистон билан чегарадаги вазият кескинлашган тақдирда Тожикистонга ёрдам беради. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Афғонистондаги вазият КХШТни ташвишга солмоқда.
“КХШТга аъзо барча давлатлар ягона фикрда ва умумий позицияни яна бир бор тасдиқлади. Жанубий чегаралардаги вазият кескинлашган тақдирда КХШТ Тожикистонга барча зарур ҳарбий ва дипломатик ёрдамни беради”, – деди Зась.
У шунингдек, КХШТ жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақиришини айтди.
“КХШТга аъзо мамлакатларнинг қўшма баёнотида жаҳон ҳамжамияти афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақирилди”, – деди ташкилот бош котиби.
Мавзуга оид
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж
16:52 / 29.04.2025