Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Душанбедаги юбилей саммити тадбирларида иштирок этади
ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Тожикистон раислигида ўтказилаётган саммит ишида ШҲТга аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон ва Россия етакчиларининг иштирок этиши кутилмоқда.
“Ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар томонидан Беларусь Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Мўғулистон президентлари иштирок этади. Мажлиснинг фахрий меҳмони сифатида Туркманистон раҳбари таклиф этилган.
Шунингдек, тадбирда ШҲТ ижроия органлари ва бошқа халқаро институтлар раҳбарлари қатнашади.
Кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар ШҲТнинг ўтган 20 йилги фаолиятининг асосий якунларини кўриб чиқадилар, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифаларини муҳокама қиладилар. Глобал сиёсат ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Саммит якунида Душанбе декларациясининг қабул қилиниши, давлатлар раҳбарларининг қарорлари ва Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир бошқа кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.
Бундан ташқари, президентимиз дастуридан ҳамкор давлатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ҳамда Афғонистондаги вазият бўйича “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувда иштирок этиш ўрин олган”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
21:19 / 21.12.2024