Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия ходимлари 250 литрдан ошиқ донорлик қони топширди
Адлия вазирлиги томонидан “Меҳр улаш” хайрия қон топшириш акциясига старт берилди. Бу ҳақда Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, акция доирасида адлия тизими ходимлари томонидан кўнгилли равишда 250 литрдан ошиқ донорлик қони топширилган.
Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумот беришича, пандемия даврида донорлар сони кескин камайган ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошган.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекисон Республикасида 2020 йил давомида кўчма донорлик пунктларига 15 мингдан зиёд кўнгилли фуқаролар қон топширган ва минглаб беморларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
“Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.
Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муайян даражада ёрдам беради.
Адлия вазирлиги хайрли ишда четда турмай донорлик қилган адлия органлари ва муассасалари ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради” – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
16:18 / 07.03.2025