Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Василий Осьмаковнинг сўзларига кўра, ички бозор учун маҳаллий вакциналарнинг ўзи етарли.
Россиянинг "Р-Фарм" фармацевтика компанияси Оксфорд университети лицензияси бўйича AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Василий Осьмаков маълум қилди.
"Россияда хориж вакциналари ишлаб чиқарилмоқда, "Р-Фарм" экспорт учун AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқармоқда", - деди Осьмаков.
Унинг сўзларига кўра, ички бозор учун маҳаллий вакциналарнинг ўзи етарли.
"Р-Фарм" директори Василий Игнатьев май ойида компания июнда Оксфорд университети ва AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлашини айтганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025