Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 600дан кам, яна беш бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус, 109 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 5 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 18 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168437 (+579) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
13 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
11 нафари Наманган вилоятида,
40 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
18 нафари Сурхондарё вилоятида,
42 нафари Фарғона вилоятида,
23 нафари Хоразм вилоятида,
106 нафари Тошкент вилоятида,
249 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик ҳолатлар пасая бошлади, бу сўнгги беш кундаги энг паст кўрсаткичдир - 14 сентябрь куни 604, 15 сентябрь куни 619, 16 сентябрь куни 624, 17 сентябрь куни эса 590та янги ҳолат аниқланганди. Бундан олдинги энг паст кўрсаткич 13 сентябрда қайд этилиб, бир кунда 531 кишида вирус аниқланганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
- Андижон вилоятида 49 нафар,
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Жиззах вилоятида 36 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
- Навоий вилоятида 8 нафар,
- Наманган вилоятида 30 нафар,
- Самарқанд вилоятида 84 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 43 нафар,
- Тошкент вилоятида 210 нафар,
- Тошкент шаҳрида 239 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162055 (+780) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 4 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1188 нафарни ташкил қилмоқда.
18 сентябрь куни 109 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 26177тага етди. Кеча беморларнинг 478 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22314 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 214 нафарга етди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022