Ўзбекистон | 08:37 / 20.09.2021
2186
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат тиббий-ижтимоий муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлади 

“Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

“Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга кўра, мазкур интернат уйларига:

  • парвариш қилиш шарт бўлган 1-даражали қариндоши ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар;
  • 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз I гуруҳ ногирон кексалар жойлаштирилади.

Қуйидагилар “Саховат” интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

  • тутқаноқ бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, дисфорияларга мойиллик;
  • руҳий касалликлар;
  • сил касаллиги;
  • юқумли тер ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

Қуйидаги низомлар тасдиқланди:

  • “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида;
  • “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида;
  • Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида;
  • Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид