Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 22 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган йигит ушланди
Самарқанд шаҳрида 22 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган йигит қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда одам савдоси билан шуғулланган Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 1992 йилда туғилган A.A. ушланган.
Хабарда келтирилишича, А.А. Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган онаси, 1973 йилда туғилган О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Сўнг 1999 йилда туғилган М.ни алдов йўли билан, келгусида фоҳишалик мақсадида ишлатиш учун Истанбул шаҳрига юборишни режалаштирган.
Қайд этилишича, А.А. Самарқанд халқаро аэропорти орқали М.ни Истанбулга жўнатаётган вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025