Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп мигрантлар сабабли АҚШ учинчи дунё давлатига айланиши мумкинлигини айтди
АҚШ миграция инқирози сабабли учинчи дунё давлатига айланиши мумкин. Бундай фикрни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билдирди.
“АҚШ яқинда учинчи дунё давлати деб ҳисоблана бошланади. Ҳозирда чегараларимизда юз бераётган вазият аввал ҳеч қачон бўлмаган. Миллионлаб одамлар давлатимиз ҳудудига кириб бўлди, бироқ янада кўпроқ одам у томон ошиқмоқда”, деб айтган Трамп.
АҚШнинг собиқ президенти Техас штатидаги Дель-Рио чегараолди шаҳрида минглаб ҳаитилик муҳожирлар лагер ўрнатиб, АҚШга киритилишини талаб қилаётганига шундай муносабат билдирган.
Fox News телеканалининг хабар беришича, 17 сентябрда АҚШ чегара хизмати Дель-Риодаги назорат-ўтказиш пунктини муҳожирлар оқими сабабли вақтинча ёпган. У ердаги лагерда 10 минг ҳаитилик муҳожир тўпланган. Маълумотларга кўра, охирги 11 ой давомида АҚШга 29 минг ҳаитилик келган.
Ҳаитида ёздан бери мамлакатдаги мураккаб сиёсий вазият сабабли норозилик намойишлари давом этиб келмоқда. Июлда мамлакат президенти Жовенел Моиз ўлдирилганди. Ушбу воқеадан кейин Ҳаити раҳбарияти инфратузилма объектларини намойишчилардан ҳимоялаш учун АҚШдан мамлакатга қўшин жўнатишни сўраган. Бироқ АҚШ президенти Жо Байден Ҳаитига АҚШ элчихонасини ҳимоялаш учун чекланган миқдорда ҳарбийлар жўнатилишини айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025