“Ҳайкал ҳам муҳим, лекин менга биринчи навбатда маънавият керак” – Шавкат Мирзиёев Жалолиддин Мангуберди монументи қурилиши билан танишди
Айни пайтда Хоразм вилоятида бўлиб турган амалдаги президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Жалолиддин Мангуберди монументи лойиҳаси
Шаҳарнинг қоқ марказида Султон Жалолиддин Мангубердига атаб барпо этилаётган монумент майдонига ташриф чоғида президент шундай фикрлар билдирди:
“Ҳайкалнинг улуғворлиги муҳим албатта, лекин менга биринчи навбатда маънавият керак, ёшларимизнинг тарихимизни чуқур билиши зарур. Бу майдоннинг ҳар бир нуқтасида улуғ бобокалонимизга оид содда тилдаги маълумотлар жойлаштирилсин. Султон Мангубердини нафақат бошқа вилоятдаги ёшларимиз, балки хоразмликлар ҳам кўнгилдагидек билишмайди. Олимларимиз яна бир бор маълумотларни кўриб чиқиб, майдоннинг барча бурчакларига жойлаштириб чиқиш чораларини кўринглар”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025