Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмадаги шаҳарнинг минглаб аҳолиси ҳарбийлар билан жанглар сабабли ўз уйини тарк этди
Мьянма ғарбида жойлашган Тантланге шаҳрида ҳарбий хунта ва қаршилик кучлари ўртасидаги жанговар тўқнашувлар сабабли минглаб аҳоли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Шаҳарда ҳукумат қўшинлари ва юзлаб исёнчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, тўқнашувлар давомида аскарлар аҳоли уйларига бетартиб ўқ уза бошлаган, кейин эса шаҳарни бомбардимон қилишга ўтган. Натижада шаҳар деярли бўшаб қолган, унинг аҳолиси қўшни қишлоқларда яширинишга мажбур бўлган.
Таъкидланишича, шаҳарда ҳаммаси бўлиб 7,5 минг киши яшайди. “Мен уйим ҳарбийлар томонидан бомбардимон қилингандан кейин ҳам қочишни ўйламагандим”, деб айтган шаҳарликлардан бири. Унинг таъкидлашича, “вазият тобора ёмонлашгани” сабабли у охир-оқибат шаҳарни тарк этишига тўғри келган.
Чин штатида жойлашган Тантлангеда айни вақтда хунта ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бормоқда. 2021 йил май ойидан бери ҳарбийлар маҳаллий қаршилик кучларига қарши артиллерия қўлламоқда ҳамда ҳудудни сув таъминотидан узиб қўйган. Кузатувчилар маълумотларига кўра, 2021 йил февралда ҳарбийлар давлат тўнтарувини амалга оширгандан бери Чинда 1,1 минг фуқаро ўлдирилган, яна 8 минг киши ҳибсга олинган. Таъкидланишича, Ҳиндистон билан чегарада жойлашган штатдан қўшни давлатга қочқинлар оқими кўпаймоқда.
7 сентябрда хунтага мухолиф бўлган Мьянма миллий бирдамлиги ҳукумати фуқароларни ҳарбийларга қарши умуммиллий қўзғолонга чақирган. Ҳукумат етакчиси Дува Лаши мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган. Унинг таъкидлашича, қаршилик отрядлари яқин орада Мьянмада халқ инқилобини амалга оширади.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:33 / 02.09.2023