Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 650 та кўп қаватли уй, Урганч аэропортида янги терминал ва шаҳар бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли қурилади – Президент
Келгуси беш йилда Хоразм вилоятида жами 18 минг квартирали 650 та кўп қаватли уйлар барпо этилади. Жумладан, Хонқада инфратузилмага яқин ҳудудда 100 та кўп қаватли уйлар йирик массив шаклида қурилиб, 2 мингдан зиёд оиланинг турмуш шароити яхшиланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида маълум қилди.
“4 минг километрдан зиёд автомобиль йўли ва ички кўчалар, 262 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун 4,2 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, Урганч туманида 35 та, Шовотда 34 та ва Янгиариқда 32 та кўприк таъмирланади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм ўртасида Амударё устидан ўтадиган кўприк йўқлиги, ҳаммамиз учун жуда катта муаммо эди. Шуни ҳисобга олиб, жорий йилда Амударё устидан ўтадиган 412 метрли темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги қурилишини бошладик. Бунга 45 миллион доллар ажратдик. Мен қайта-қайта таъминладим – энг муҳими сифат. “Ура-ура” керакмас!
Бу кўприк орқали қатновни йўлга қўйиш учун, 82 километрли Шовот-Амударё-Гурлан-Қораўзак темир йўли ҳам барпо этилади.
Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиниб, янги йўловчи ва юк терминали қурилади. Тошкент шаҳридан Нукус ва Урганч шаҳарларига авиачипта нархининг 25 фоизини бюджетдан субсидиялаш тартибини жорий қилдик. Натижада, авиачипта нархлари 33 фоизга арзонлаб, аҳоли учун қулайлик яратди (нархи 618 минг сўмдан 416 минг сўмга тушди).
Шу сабабдан, ушбу имтиёзни яна икки йилга узайтирамиз. Жамоат транспорти паркини янгилаш мақсадида, 400 та замонавий автобус сотиб олинади. Келгуси йилда 61 та янги йўналиш очилади, 16 та олис ҳудудга жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли қурилади” – деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025