Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй ҳаитилик муҳожирлар ортидан отлиқ полиция қувламаслигига ваъда берди
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ мутасадди идоралари чегарада ҳаитилик муҳожирларни таъқиб қилишда отлардан бошқа фойдаланмаслигини айтди.
“Биз Дель-Риода бошқа отлардан фойдаланмаймиз”, деб айтган Псаки.
Псаки ушбу чоралар Мексика билан чегарада отлиқ полиция муҳожирларни қувлаб юргани суратлари ва видеолари танқидига жавобан қабул қилинганини айтган.
Аввалроқ америкалик отлиқ чегарачилар чегарада ҳаитилик муҳожирларни қамчи билан ҳайдаётгани маълум қилинган.
Оқ уйда бу вазиятга муносабат билдирилган. Псаки президент маъмурияти чегарадаги ушбу вазиятдан ташвишда эканини айтган. У эълон қилинган кадрларни даҳшатли деб атаган ва вазият нима учун жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлганини тушунишини айтган. Унинг таъкидлашича, бундай вазиятга йўл қўйиб бўлмайди.
Псаки чегарачилар ўзини бундай тутиши мақсадга мувофиқ бўладиган сценарийни тасаввур қила олмаслигини ва Оқ уй ушбу масала юзасидан қўшимча ахборот тўплаётганини қўшимча қилган.
Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп миграция инқирози сабабли АҚШ учинчи дунё давлатига айланиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025