Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ “Толибон” билан чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди
АҚШ Молия вазирлиги “Толибон” ҳаракати ва “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳи билан Афғонистонда чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди. Бироқ бу амалиётлар инсонпарварлик амалиётларини ўтказиш, Афғонистонга дори-дармон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш билан боғланган бўлиши керак.
Таъкидланишича, вазирлик эълон қилган рухсатномалардан бири Афғонистон аҳолисининг гуманитар эҳтиёжларини осонлаштириш учун АҚШга, ноҳукумат ва халқаро ташкилотларга, жумладан, БМТга толиблар ва “Ҳаққоний тармоғи” билан битимлар тузишга рухсат беради. Шунингдек, “Толибон” ва “Ҳаққоний тармоғи” тўғридан тўғри ёки билвосита тарзда 50 фоиз ёки ундан кўпроқ акциясига эга бўлган ташкилотлар билан ҳам битим тузишга рухсат берилади.
Иккинчи рухсатнома Афғонистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармон, тиббий ускуналарни экспорт ва реэкспорт қилиш билан боғланган чекланган сондаги амалиётларни ўтказиш имконини беради.
Толиблар ҳокимият тепасига келгандан кейин Оқ уй Афғонистон ҳукуматининг АҚШ банкларида сақланувчи пулларини музлатиб қўйганди. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ўз томонидан Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатиб қўйган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025