Ўзбекистон | 19:07 / 24.09.2021
4147
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келингани ҳақида хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. 

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Улардан: 

  • 1 594 480  дозаси AstraZeneca,
  • 20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси Sputnik V, 
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

ССВ маълумотига кўра, айни кунгача мамлакатда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланганлар сони 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид