Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади - Президент
Самарқанд шаҳри яшаш учун қулай ва жозибадор “миллионли яшил шаҳар”га айлантирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.
“Бунинг учун, Самарқанд, Паст Дарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектари шаҳар таркибига қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади. Самарқанд шаҳрида янги 2 та тоннель ва 2 та кўприк қурилади.
Самарқанд билим ва илм-фан макони, “таълим хаби”га айланади. Бунинг учун, аввало, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 69 фоиздан 82 фоизга етказилади. 59 та давлат ва 34 та хусусий, 905 та оилавий боғчалар ташкил этилади. Келгуси беш йилда 38 та янги мактаб қурилади, 711 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади, 155 мингта қўшимча ўқувчи ўрни яратилади.
Бундан ташқари, барча шаҳар ва туманларда Ай-Тига ихтисослашган мактаблар ташкил этилиб, уларда 50 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинади. Олий таълим билан қамров даражаси 50 фоизга етказилади, ҳозир – 33 фоиз. Самарқанд шаҳрида 20 минг талабага мўлжалланган “Ёшлар шаҳарчаси” барпо этилиб, унда камида 4 та хорижий университетларнинг филиал ва кампуслари жойлаштирилади. Самарқанд давлат университетини жаҳоннинг мингта нуфузли олийгоҳлари қаторига киритиш дастури амалга оширилади. Етакчи техника университетлари билан биргаликда Самарқанд технология университети ташкил этилади”, деди президент.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025