Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Тошкентда кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий хизматларнинг барчаси Самарқандда ҳам йўлга қўйилади
Келгуси беш йилда Тошкентда кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий хизматларнинг барчаси Самарқандда ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Ажратиладиган маблағлар босқичма-босқич 2 баробарга оширилиб, касалликни эрта аниқлаш, бепул дори воситалари билан таъминлаш ва даволаш чоралари кўрилади.
Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи, Пастдарғом, Пайариқ ва Ургутда перинатал марказлар ташкил қилинади. Булунғур, Ургут, Иштихон ва Пахтачида 4 та ўткир юрак қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, гемодиализ хизмати ҳам йўлга қўйилади.
Бундан 50 йил муқаддам Самарқанд тиббиёти Тошкентдан ҳам зўр бўлган. Ана шунга ҳаракат қилиш керак. Кеча Қорақалпоғистонда "Бориб Самарқанддан ўрганинглар" деб тавсия қилдим. Самарқандга бошқа вилоятлардан ҳам беморлар келишади, уларга муносиб хизмат кўрсатиш керак.
Вилоятда 25 мингдан зиёд туғма ногиронлиги бўлганлар учун Болалар тиббий реабилитация маркази филиали очилади. Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилиб, Самарқанд минтақанинг “тиббиёт хаби”га айлантирилади. Келгуси беш йилда Тошкентда кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий хизматларнинг барчаси Самарқандда ҳам йўлга қўйилади.
Вилоят кардиология марказида юрак касалликларининг барча турларини даволаш имконини берувчи замонавий жиҳозланган кардиожарроҳлик бўлими ташкил этилади. Келгуси йилда Тиббиёт институти клиникаси негизида Минтақавий нейрохирургия маркази ташкил этилиб, 10 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади. Самарқандда бир йилда 25 мингдан зиёд бемор нейрохирургия хизматига муҳтож бўлиб, уларнинг атиги 30 фоизи вилоятда даволанади.
Республика хирургия маркази филиалида 7 нафар беморга буйракни кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтказилгани, қувонарли ҳол, албатта. Эндиликда, жигарни кўчириб ўтказиш амалиёти ҳам йўлга қўйилади. Онкология марказининг моддий-техник базаси янгиланиб, болалар онкохирургия ва кимё терапияси, каминвазив хирургия амалиёти жорий этилади. Шу билан бирга, вилоятда илк бор туғма эшитиш нуқсони бор болаларни тўлиқ даволаш йўлга қўйилади”, деди амалдаги президент.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025