Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда докторантура имтиҳонлари анъанавий тарзда ўтказилади
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг брифингда маълум қилишича, бу йилги имтиҳонлар онлайн эмас, одатдагидек анъанавий тарзда бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видеокузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чоралари кўрилади.
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий баллининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.
Шунингдек, маълум қилинишича, таянч докторантурага кириш имтиҳонларидаги саволлар бир ихтисосликдан бошқа ихтисосликка тўғри келмагани сабабли кўчириш мумкин эмас.
Билдирилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган шахс таянч докторантурага ҳужжат топшириши мумкинлиги ва мумкин эмаслиги тўғрисида нормалар берилмаган. Шу муносабат билан, ҳужжат топширишда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган илмий ёки таълим ташкилотларининг рухсатига асосан топшириш мақсадга мувофиқ.
Стажёр-тадқиқотчилик эса ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли ҳисобланиб, ушбу шаклда ўқиган шахсга ҳеч қандай имтиёз берилмайди.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
12:03 / 27.02.2025
Қоғозда ғарб стандартлари, амалда эса “советча” тизим: ўзбек докторантураси ислоҳотга муҳтожми?
17:45 / 13.01.2025