Ўзбекистон | 09:08 / 25.09.2021
2114
1 дақиқада ўқилади

Швецияда қадимий Хоразм тангалари топилди

Тангалар археологик қазишмалар чоғида викингларга тегишли хазиналар ичидан топилган.

Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти Шоҳрухмирзо Исмоилов Швеция тарихи музейи таркибидаги Қироллик тангалар коллекцияси, викинглар даври ва ўрта аср тангалари бўлими раҳбари Флорант Ауди билан ҳамкорлик ўрнатди

Ҳамкорлик доирасида Швециянинг турли ҳудудларида ўтказилган археологик қазишмалар чоғида викинглар хазинаси таркибида аниқланган жами 9 та Хоразм тангаларининг юқори тиниқликдаги расмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Тангаларнинг барчаси кумушдан ясалган бўлиб, милодий 811-959 йиллар орасида Хоразмда зарб қилинган ва савдо карвонлари билан шимолий Европа ҳудудларига бориб қолган. 

Тангалар сўнгги Африғий ҳукмдорлар ва араб халифаларининг Хоразмдаги ноиблари томонидан зарб қилинган. Ушбу коллекция Хоразмнинг бундан минг йиллар олдин шимолий ҳудудлар билан фаол савдо муносабатлари ўрнатганини исботлайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид