Ўзбекистон | 12:17 / 28.09.2021
23749
1 дақиқада ўқилади

Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда таълим бўйича миллий дастур қабул қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашувида айтиб ўтди.

“Агар мени сайласангиз, ваъда бериб айтаман, таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун ниҳоятда муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашди. Амалга оширдик.

Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, биз 5 метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1 минг долларга етказмагунча тўхтамайман.

Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайли албатта, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид