Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун 179 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Булунғур туманида қарздор ота фарзандлари вояга етгунча бўлган муддатни ҳисоблаб 179 миллион 198 минг сўм алимент тўлаган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари Жомбой туманлараро судининг 2021 йил 8 июлдаги қарорига асосан қарздор О.А.дан ундирувчи М.А.га беш нафар фарзандининг таъминоти учун даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан МИБ Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Қайд этилишича, мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан қарздорнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор О.А. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган муддат учун ҳисобланган 179 миллион 198 минг сўм тўлаб берган. Шундан сўнг мазкур суд ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024