Ўзбекистон | 13:35 / 29.09.2021
1245
1 дақиқада ўқилади

22 минг хонадонда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилади - Шавкат Мирзиёев

Андижон вилоятида 22 минг хонадонда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

  • “Булоқбоши тажрибаси” асосида 145 минг хонадонда 2,5 минг гектар узумзор барпо этилади. Аҳоли томорқалари сув таъминотини яхшилаш орқали 5 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади. Масалан, Марҳамат, Улуғнор ва Бўстон туманларида 60 та катта ҳажмдаги қудуқлар қазилиб, 2,5 минг хонадон томорқасининг сув таъминоти яхшиланади. 
  • Янги ўзлаштириладиган ерлар ҳамда Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Улуғнорда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан озуқа экинлари майдони 6,5 минг гектарга кенгайтирилади. 
  • Бундан ташқари, ҳар бир туманда йилига 2 мингта хонадонга 100 бошдан, беш йилда жами 14 миллион бош парранда тарқатилиб, аҳолининг даромади оширилади.
  • Шунингдек, 6 та балиқчилик кластерлари ташкил этилади ҳамда 2,5 минг гектар сув ҳавзаларидаги ҳосилдорлик 4-5 баробар оширилади”, деди президентликка номзод.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид