Ўзбекистон | 10:11 / 29.09.2021
2574
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони яна 500дан оша бошлади, 6 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 500дан ортиқ кишида коронавирус, 68 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 6 киши вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 (+510) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 32 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 31 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент вилоятида,
  • 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бунгача бир неча кун давомида кунлик ҳолатлар сони 400 атрофида бўлаётганди.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Андижон вилоятида 17 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар, 
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 27 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
  • Фарғона вилоятида 34 нафар,
  • Хоразм вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент вилоятида 201 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 4 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1234 нафарни ташкил қилмоқда.

28 сентябрь куни 67 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 27084тага етди. Кеча беморларнинг 64 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25365 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 229 нафарга етди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид