Жаҳон | 19:39 / 29.09.2021
7698
1 дақиқада ўқилади

Россияда 2020 йил бошидан буён мигрантлар сони қанчага камайгани айтилди

Маълумот берилишича, бугунги кунда Россия ҳудудида 7 миллион нафарга яқин хориж фуқаролари бор.

Фото: РИА Новости

Россияда мигрантлар сони 2020 йил бошидагига нисбатан бир неча миллион кишига камайди. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

«Агар 2019 йилдаги рақамларни оладиган бўлсак, Россия ҳудудига 17-18 миллион атрофида мигрант келган. Бир вақтнинг ўзида 10-11 миллион нафар мигрант бўлган», – деди у.

Казакованинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия ҳудудида 7 миллион нафарга яқин хориж фуқаролари бор.

Аввалроқ Россия Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиши ҳақида хабар берилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид