Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Водий аҳолиси учун йилига 7 мингта мураккаб операция ўтказиладиган тиббиёт маркази ташкил этилади
Андижон вилоятида аҳолига юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш кўлами кескин кенгайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Мураккаб операцияга муҳтож 1 минг 100 нафар туғма юрак нуқсони бор болаларни бепул даволаш ташкил этилиб, бунинг учун бюджетдан 30 миллиард сўм ажратилади.
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси тўлиқ реконструкция қилиниб, унинг негизида водий аҳолиси учун кардиология, нейрохирургия, кўз касалликлари ва урология йўналишлари бўйича йилига 7 мингта мураккаб операция ўтказадиган “тиббиёт маркази” ташкил этилади.
Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари сони 1 мингтага етказилади. Бунда, хорижий ҳамкорлар билан 2 та кўп тармоқли замонавий клиника барпо этилади. Шу тариқа Андижон водий ва қўшни давлатлар аҳолиси учун тиббий туризм марказига айлантирилади.
Умуман, Андижонда тиббиётни ривожлантиришга, келгуси беш йилда давлат томонидан 1,5 триллион сўм маблағ йўналтирилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025