Жаҳон | 18:20 / 30.09.2021
2827
1 дақиқада ўқилади

Opel заводларидан бири чиплар етишмовчилиги туфайли фаолиятини 2022 йилгача тўхтатади

Корхона вакилининг сўзларига кўра, Айзенахдаги завод келгуси ҳафтадан ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Stellantis NV автоконцернининг Opel бренди яримўтказгичлар етишмовчилиги туфайли Германиядаги корхонаси фаолиятини 2022 йилгача тўхтатади. Бу ҳақда компания вакили маълум қилган.

«Айзенахдаги завод келгуси ҳафтадан ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади», — деган у.

Opel вакилининг сўзларига кўра, корхона фаолиятини 2022 йил бошларида бошлаши мумкин.

Stellantis 2021 йилда Fiat Chrysler Automobiles NV ва PSA Group компаниялари бирлашиши натижасида ташкил топган.

Концерн Abarth, Alfa Romeo, Chrysler, Dodge, Fiat, Jeep, Lancia, Moper, Opel, Peugeot, Leasys, Free2move, Vauxhall ва Ram русумли автомобиллар ишлаб чиқаради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид