Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Тожикистондаги афғон ҳарбийларини АҚШга олиб чиқишда ёрдам беришга ваъда берди
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Тожикистонга эвакуация қилинган афғон ҳарбийларини АҚШга олиб чиқишда ёрдам беришга ваъда берди.
АҚШ конгресси вакиллар палатасининг қуролли кучлар масалалари бўйича қўмитасидаги йиғилишда конгрессмен Остин Скотт ўзида бор бўлган маълумотларга кўра Афғонистон қуролли кучларининг 145 ҳарбийси Тожикистонда қолаётганини маълум қилган.
“13 августда улар Тожикистонга 16та самолётда йўл олган. Ҳозир эса 29 сентябр. Биз уларни Тожикистондан олиб чиқишимиз керак. Улар биз билан машғулот ўтаган, жанг қилган, улардан нима талаб қилсак, шуни бажарган одамлар. Биз конгрессменлар бу борада давлат департаментидан ҳеч қандай ёрдам олмадик”, деб бу масалада ёрдам беришни сўраб юзлаган АҚШ мудофаа вазирига конгрессмен.
“Биз бу вазият бўйича қанчалик олдинга силжий олишимизни билиш учун дарҳол маълумот сўраймиз. Мен сизнинг хавотирингизга қўшиламан”, деб айтган Пентагон раҳбари.
Америкалик ҳарбий инструкторлар томонидан ўқитилган афғон ҳарбийлари уларга АҚШга визалар расмийлаштириши вақтида Тожикистонга вақтинча эвакуация қилинган. Визалар масаласи ҳал бўлгач, улар АҚШга йўл олишлари керак бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025