Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон ўзининг ижобий нейтрал мақомига таянган ҳолда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаган ҳолда мутлақо тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бораётганини таъкидлади.
Ашхобод Афғонистоннинг янги ҳукумати билан ишлашга ва бу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ТАССга берган интервьюсида айтди.
“Биз Афғонистондаги вазият ривожи ва охирги воқеаларни диққат билан кузатмоқдамиз. Биз анъанавий туркман-афғон муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун Афғонистоннинг янги ҳукумати билан ишлашга, бу мамлакатдаги вазиятнинг барқарорлашиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ёрдам беришга тайёрлигимизни таъкидламоқчиман”, – деди у.
Бердимуҳамедов шунингдек, Туркманистон ўзининг ижобий нейтрал мақомига таянган ҳолда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаган ҳолда мутлақо тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бораётганини таъкидлади.
“Толибон” ҳаракати 15 август куни Кобулни эгаллаган, Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганди. Толиблар 6 сентябр куни бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб назорат ўрнатилганини, 7 сентябрда эса вақтинчалик ҳукумат таркибини эълон қилди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025