Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 минг нафар ўқитувчи иштирок этган тадбир: Андижонда устоз ва мураббийлар шарафланди
Андижон шаҳрида жойлашган “Халқлар дўстлиги” ўйингоҳида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Расмийларга кўра, байрамда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 9 минг нафар маорифчилар иштирок этишди.
Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон президентининг фидойи устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг бир қатор устоз ва мураббийлар президент қарорига асосан медаллар ва кўкрак нишонлар билан тақдирландилар.














Тадбир дастуридан эстрада хонандаларининг чиқишлари ва мушакбозлик ҳам жой олди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025