Жаҳон | 18:51 / 02.10.2021
8361
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Европада 30га яқин бешинчи авлод қирувчи самолётларини жойлаштиради

Бу ушбу турдаги самолётларнинг биринчи марта АҚШдан ташқарида жойлаштирилиши бўлади.

АҚШ қиш фаслида Англиядаги Лейкенхит авиабазасига 27та F-35A бешинчи авлод қирувчи самолётларини жойлаштиришни бошлайди.

Бу ушбу турдаги самолётларнинг биринчи марта АҚШдан ташқарида жойлаштирилиши бўлади.

Лейкенхит авиабазаси Лондондан 113 километр узоқликда жойлашган. Ҳозирда бу ерда Американинг F-15 қирувчи самолётлари жойлаштирилган.

Аввалроқ АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги раҳбари генерал Тод Уолтерс НАТО мамлакатлари 12та базада 450та F-35 қирувчи самолётларини жойлаштиришни режалаштирганини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид