Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусга хавф солувчи ҳар қандай самолёт республикада қўндирилишини айтди
Беларусда мамлакатга хавф солувчи ҳар қандай самолёт мажбуран қўндирилади. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Шу билан бирга, у ҳар қандай давлатнинг самолёти учун Беларус устидан парвоз хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини айтган. “Агар ҳудудимиз устидан учишга қўрқсангиз, мен шахсан компаниянгизга ҳам, давлатингизга ҳам ёки бошқа бирор кимга Беларус устидан парвоз хавфсизлигини тўлиқ кафолатлайман. Бироқ мен ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари Беларус давлатига хавфни кўрсак, биз бу ерда ҳар қандай давлат самолёти - хоҳ Британия, хоҳ АҚШ бўлсин, қўндирамиз”, деб айтган Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, бундай вазиятда ҳар қандай давлат шундай йўл тутган бўларди. “Бу нормал ҳолат ва мен ҳам бундан истисно эмасман”, деб қўшимча қилган Беларус раҳбари.
23 май куни Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилган Boeing 737 йўловчи самолёти унинг бортида бомба борлиги ҳақидаги хабардан кейин Минскда мажбуран қўндирилганди. Кейинроқ ушбу хабар ёлғонлиги аён бўлган. Самолёт аэропортга қўнгач, унинг бортида бўлган беларуслик мухолифатчи Роман Протасевич ва унга ҳамроҳлик қилган Софья Сапега ҳибсга олинган. Ушбу ҳодисадан кейин Европа иттифоқи Беларус авиакомпанияларига нисбатан санкциялар киритган, Европа авиакомпанияларига эса Беларус устидан учмаслик тавсия қилинган. Шу сабабли ҳозирда дунёнинг йирик авиакомпаниялари Беларусга ва унинг устидан учишдан бош тортмоқда.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
10:14 / 01.05.2025