Ўзбекистон | 13:43 / 04.10.2021
4627
1 дақиқада ўқилади

14-20 октябр кунлари президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади

2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Қайд этилишича, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.

2021 йил 24 октябр куни Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда республикадаги 5та партиядан президентликка номзодлар иштирок этиши тасдиқланди. 

Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланган

Мавзуга оид