Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар нормадан ортиқ бўлгани учун икки мингдан ортиқ ҳайдовчи жаримага тортилди — Экоқўмита
Икки мингдан ортиқ ҳайдовчи автомобилидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар нормадан ортиқ бўлгани учун жаримага тортилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов хабар берди.
Қўмита матбуот котиби ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбири доирасида текширилган 270 344 та автотранспорт воситаларининг 9113 таси ёки 3,4 фоизида зарарли тутунлар меъёрлардан юқорилиги аниқланганлигини айтди.
“Ушбу ҳайдовчиларга огоҳлантиришлар берилган бўлса, яна 2986 та автотранспорт воситалари нормадан ортиқ ҳолларни бартараф этиш учун вақтинча тўхтатилиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларига йўналтирилган.
Тадбир давомида ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган 2049 та автотранспорт ҳайдовчиларига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан белгиланган жарималар қўлланилди”, деди у.
Маълумот учун, 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил этган ва шундан 58 фоизи транспорт воситаларидан чиқадиган газлар ҳисобига тўғри келган.
Қонунга биноан ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми – 135 минг миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради
17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди
10:51 / 15.05.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди
10:24 / 15.05.2025