Жаҳон | 20:18 / 04.10.2021
9686
1 дақиқада ўқилади

Бу сафар бомбардимончилар билан – Хитой Тайванга 52 та самолёт йўллади

Тайван бўғози жанубий қисми устида амалга оширилган парвозларда 36 та J-16 қирувчиси, иккита Су-30, иккита Y-8 кемага қарши самолёти, иккита KJ-500 радиолокацион самолёти ва 12 та H-6 стратегик бомбардимончи самолёти қатнашган.

Фото: AP

Хитой ҳарбий авиацияси сурункасига тўртинчи кун Тайван жануби узра парвоз қилди. Тайван Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, бу сафар 52 та самолёт учиб келган.

Маълумот берилишича, Тайван бўғози жанубий қисми устида амалга оширилган парвозларда 36 та J-16 қирувчиси, иккита Су-30, иккита Y-8 кемага қарши самолёти, иккита KJ-500 радиолокацион самолёти ва 12 та H-6 стратегик бомбардимончи самолёти қатнашган.

Хитой тўрт кундан буён ана шундай парвозларни амалга оширмоқда. 1 октябр куни 38, 2 октябрда 39 ва 3 октябр куни 16 самолёт Тайванни безовта қилганди.

Бунга жавобан Тайван мудофаа вазирлиги самолётлари ҳавога кўтарилган, Хитой самолётларига зудлик билан орол ҳаво ҳудудини тарк этиш талаби қўйилган.

Тайван 1949 йилдан буён алоҳида маъмурият томонидан бошқарилади. Пекин оролни Хитой провинцияларидан бири деб ҳисоблайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид