Ўзбекистон | 17:10 / 05.10.2021
1731
2 дақиқада ўқилади

Андижонда фуқароларга 200 минг долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

У бир нечта фуқарога ўзини Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, имтиёзли кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. фуқаро О.га ўзини гўёки Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан 200 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 6 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда фуқаро О.К. муқаддам фуқаролар К. ва Қ.нинг ҳам шу йўсинда 21 500 АҚШ долларини олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Избоскан туманида фуқарога ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани хабар (https://kun.uz/news/2021/08/23/izboskan-tumanida-fuqaroga-yer-maydoni-olib-berishni-vada-qilgan-firibgar-ushlandi) қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид