Ўзбекистон | 12:00 / 05.10.2021
4433
1 дақиқада ўқилади

Mirabad Avenue'га ичкаридан нигоҳ: Alter Ego'нинг янги сонида бошқарувчи лойиҳа ҳамкори Шуҳрат Шамсутдинов билан интервью

Блогер Кирилл Альтман Ўзбекистондаги биринчи премиум-классдаги Mirabad Avenue резиденциясига ташриф буюрди ва люкс апартаментлар нархи, шахсий террасали хонадонларнинг ўзига хослиги ва резидентлар учун энг илғор ечимларни ўрганиб чиқди.

Экскурсия давомида Кирилл дизайнга инновацион ёндашув ва энг кичик деталларгача ўйланган макон комбинациясига баҳо беришга улгурди: машинасиз ички ҳовли-боғ, машғулот зоналари, ўйин майдончалари, кўкаламзорлаштирилган сайр учун жойлар, электромобиллар учун зарядлаш станциялари бор бўлган икки даражали функционал тўхташ жойи, тун-у кун видеокузатув тизими, консьерж ва хавфсизлик хизматлари.

Айнан Mirabad Avenue'да люкс брендларни жамлаган мамлакатнинг биринчи шопинг-авенюси жойлашган бўлади.

Резиденция ташқи кўриниши қуёш ботиши билан янада ёрқинроқ бўлади. Бугунги кунда барча 4 та блок фасад қисми интерактив ёритиш билан жиҳозланган.

Бутиклар, ресторанлар, салонлар ва шоурумлар пойтахтга янги жило беради, гавжум марказий кўчаларидан бирини Бешинчи Авеню билан бир хил даражага олиб чиқади.

Mirabad Avenue — пойтахт қоқ марказида жойлашган премиум кўчмас мулк.

Реклама ҳуқуқи асосида

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид