Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун президент томонидан имзоланди.
Ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
Бундай ҳаракатлар: базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача); 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача); 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хавотирларини билдирган эди.
Мавзуга оид
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
07:50 / 09.10.2024
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
12:29 / 21.09.2024