Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Nissan» автомобиллари сони ва моделлари кўлами кенгайтирилади
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсин Абдураҳмонов «Nissan Motor Cо Ltd.» компаниясининг барқарор ривожланиш бўйича бош вице-президенти ва директори Жожи Тагава билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашув чоғида элчи Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги ўзгаришлар, сармоявий муҳит ҳамда ишбилармонлик учун яратилган қулай шароитлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон раҳбарияти томонидан «яшил» энергияга ўтиш бўйича белгиланган устувор вазифалар ва мамлакатда электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Nissan Motor Co. Ltd.» барқарор ривожланиш бўйича бош вице-президенти ва директори Жожи Тагава Ўзбекистонда автомобилсозлик бўйича катта салоҳият мавжудлиги ва компаниянинг мамлакат бозорига киришга бўлган қизиқишини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг «яшил» энергияни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Жожи Тагава ўзбек томонига «Nissan Motor Co. Ltd.» маҳсулотларига бўлган қизиқиш ва ишонч учун миннатдорлик изҳор этди. У шунингдек, Ўзбекистонда «Nissan» автомобиллари сони ва моделлари кўлами кенгайтирилишини ҳам маълум қилди.
Музокараларда, шунингдек, «Nissan Motor Co. Ltd.» компаниясининг минтақавий ваколатхонаси директори Андрей Акифиев иштирок этди. У томонларнинг «Nissan Motor Co. Ltd.» компаниясининг Ўзбекистон бозорига янада фаол кириши бўйича таклифини қўллаб-қувватлади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:15 / 21.05.2025