Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Озарбойжон Арманистон билан музокаралар бошлашга тайёрлигини айтди
Алиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда асосий масала минтақада тинчликни таъминлаш бўлиб турибди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Евроиттифоқ воситачилигида Арманистон билан музокаралар бошлашга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Haqqin.az хабар берди.
Алиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда асосий масала минтақада тинчликни таъминлаш бўлиб турибди.
«Биз Арманистон, қўшнимиз билан муносабатлар ўрнатишни истаймиз. Биз Арманистон билан тинчлик келишувини имзолаш, чегараларни делимитациядан ўтказиш бўйича музокаралар бошлашга тайёрмиз. Бу жараён қисман бошланди», — деди у.
Унинг қайд этишича, ушбу жараёнда ЕИ фаол иштирок этиши мумкин.
«Мен ана шундай хоҳишни кўряпман, бу бизга кўп соҳаларда ёрдам бериши мумкин», — деди Алиев.
Сентябр охирларида Алиев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказиш имконияти ҳақида гапирганди.
«Агар Минск гуруҳи (ЕХҲТ) бундай учрашувни таклиф этса, биз қарши бўлмаймиз», — деганди у.
Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатлар ўтган йили Тоғли Қорабоғ Озарбойжон назоратига ўтганидан сўнг ёмонлашганди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025