Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда нацистларнинг бир неча миллион долларлик буюмлари топилди
Коллекция нацистлар рамзлари, униформалар, Учинчи рейхнинг байроқ ва медаллари каби мингдан ортиқ ашёлардан ташкил топган. Шунингдек, хонадондан ўша даврга оид қурол-яроғлар ва ўқ-дорилар топилган.
Бразилия полицияси Рио-де-Жанейродаги хонадонлардан бирида нацистларнинг миллионлаб долларлик мингдан ортиқ буюмларини топди, деб хабар берди Reuters.
Коллекция нацистлар рамзлари, униформалар, Учинчи рейхнинг байроқ ва медаллари каби мингдан ортиқ ашёлардан ташкил топган. Шунингдек, хонадондан ўша даврга оид қурол-яроғлар ва ўқ-дорилар топилган.
Хабар қилинишича, буюмлар полиция 58 ёшли эркакни вояга етмаганларга нисбатан тегажоқлик қилгани учун ҳибсга олиш мақсадида унинг хонадонига келганида топилган.
Қайд этилишича, у бой инвесторлар оиласидан бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, топилманинг умумий қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлиб, биргина нацистлар униформаси 250 минг доллар туради.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Жанубий Америка нацист ҳарбийлари ва амалдорлари учун бошпанага айланган. Германия ва Европадан ташқарида энг катта фашистлар партиясига эга бўлган Бразилия урушга қадар мустаҳкам алоқани йўлга қўйган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
10:40 / 05.05.2025