Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда пиёда оғир тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этди
2021 йил 2 октябрь куни соат 20:00ларда, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, «Ўрта Ғирвон» МФЙ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Наманган туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро «Дамас» русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1953 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025