Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда рақобатбардош молиявий бозорлар яратилиши учун қулай муҳит яратиш ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион долларлик кредит ажратилишини маъқуллади.
Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълумот берилмоқда.
ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуковнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштираётган пайтда хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун мустаҳкам ва рақобатбардош ички молиявий бозорлар муҳим аҳамиятга эга. ОТБ Ўзбекистондаги молиявий бозорларни ривожлантиришга ёрдам беради ва хусусий инвестицияларни рағбатлантиради. Бу иқтисодий ўсишнинг асосий омили ва янги иш ўринларининг муҳим манбаи ҳисобланади.
Қайд этилишича, дастурдан назорат тизимларини ривожлантириш ва биржа савдоларига қўйиладиган фондларни кучайтириш каби масалалар ҳам ўрин олган.
Банк молиявий сектори бош мутахассиси Сайид Али Мумтоз Х. Шаҳ сўзларига кўра эса, ушбу ёрдам Ўзбекистон молия тизимидаги заифликларни камайтиришга кўмаклашади. Шунингдек, корпоратив қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиради ва мавжуд молиявий воситаларни диверсификация қилади.
Бундан ташқари, дастур доирасида амалга ошириладиган ислоҳотларни қўллаб -қувватлаш учун 500 минг долларлик техник ёрдам гранти ажратилади.
Аввалроқ, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон бўйича прогнозларини янгилаган эди ва бу йил мамлакат иқтисодиёти 5 фоиз, келаси йилда эса 5,5 фоиз ўсиши кутилаётганлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
21:15 / 08.10.2024