Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йил бошидан бери 6551та ЙТҲдан 1682таси ўлим билан тугади
Ўзбекистонда жорий йил бошидан бери бугунги кунга қадар 6551та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6551та йўл-транспорт ҳодисасидан 1682таси ўлим билан тугаган. Жароҳат олганлар сони эса 5920 нафарни ташкил этади.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш натижасидир.
«Айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан, бу мавзуда фикрларини ёзишда «адолатсизлик», «шармандалик» каби терминларни ишлатишдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўришларини сўраймиз.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли 40 фоизи тезликни меъёридан ошириш натижасидир.
Яқин кунларда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган журналистнинг ўлими ҳам бизлар учун дарс бўлиши лозим», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси эксперти Носиржон Зокиров йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб бораётгани ва бунинг сабаблари ҳақида гапирганди.
«Йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида келаётган маълумотлар худди фронтдан келаётганга ўхшайди, Тупроққалъа туманида 4 та ўлим, Андижонда 3 та ўлим, Қаршида бўлган ЙТҲ, бир-иккита ўлим бўлганларини гапирмаяпман», деди у.
Қўмита эксперти 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тақдим қилиниб, тасдиқланган йўл белгилари бўйича давлат стандартлари ҳақида ҳам гапирди. Носиржон Зокировнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги йўл белгиларига оид стандартлар Россиядан кўчириб олинган.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
10:06 / 21.04.2025