Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Гулистонда Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази қурилиши билан танишди ва Сирдарёга ташрифини якунлади
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида қурилаётган Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Бу ерда тадбиркорликка қизиққан инсонларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, бизнесини бошлашига кўмаклашиш, ёшларга ҳунар ўргатиш йўлга қўйилади, маҳсулотлар кўргазмалари ўтказилади.

Марказ «Дўстлик» канали бўйида жойлашгани унга янада файз берган. Ҳудуд ободонлаштирилиб, сўлим хиёбон ташкил этилган. Манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари, фавворалар барпо этилган. Ўриндиқлар ёнига китоб жовонлари ҳам қўйилган.
Умуман айтганда, бу ер нафақат бизнес, балки маданият, туризм масканига ҳам айланади.
Давлат раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи якунланди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025