Ўзбекистон | 10:48 / 07.10.2021
2631
1 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги жондорлик фуқаро Москва шаҳрида ушланди

Фото: Pixabay

Жиноят содир этишда айбли деб топилиб, яшириниб юрган бухоролик шахс Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жондор туманининг Арабча қишлоғида яшовчи 45 ёшли И.Ф. Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 2020 йил 3 февраль кунидан Олот туман суди томонидан қидирув эълон қилинган.

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида И.Ф. Москва шаҳрида қўлга олинган ҳамда Ўзбекистонга келиши таъминланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.  

Олдинроқ қарийб 6 йилдан бери қидирувда бўлган бухоролик фуқаро Москва вилоятидан топилганди.  

Мавзуга оид