Жаҳон | 17:57 / 07.10.2021
6700
1 дақиқада ўқилади

Россияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича рекорд қайд этилди

7 октябр куни Москвада 5404та, Санкт-Петербургда 2418та ва Москва областида 1454та янги ҳолат аниқланди. 

Фото: ТАСС

Ўтган суткада Россияда коронавирус юқтириш бўйича 27550та янги ҳолат қайд этилди. Бу йил бошидан буён энг юқори суткалик кўрсаткич ҳисобланади.

Сутка давомида 924 нафар бемор вафот этди. Бир кун аввал эса пандемия бошланганидан буён антирекорд қайд этилганди – 929 ўлим.

7 октябр куни Москвада 5404та, Санкт-Петербургда 2418та ва Москва областида 1454та янги ҳолат аниқланди. 

Пандемия бошланганидан буён Россияда коронавирус юқтирганлар сони 7 млн 690 мингдан ошди, 213 минг 549 бемор вафот этди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид