Жаҳон | 22:50 / 07.10.2021
5271
1 дақиқада ўқилади

Skoda бутловчи қисмлар етишмовчилиги боис ишлаб чиқаришни қисқартиради

Ишчилар икки ярим ой давомида корхона омборларидаги автомобилларни йиғиш билан шуғулланади.

Фото: EPA-EFE/FOCKE STRANGMANN

Чехиянинг Skoda автомобилсозлик компанияси 18 октябрдан ишлаб чиқаришни қисқартиради ёки бутунлай тўхтатади. Бу ҳақда ТАСС компания вакили Томаш Котерга таяниб хабар берди.

«18 октябрдан бошлаб жорий йил охиригача Чехиядаги заводларимизда янги машиналар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада қисқартирамиз ёки тўлиқ тўхтатамиз», — деди у.

Компания вакилининг сўзларига кўра, бу электрон бутловчи қисмлар тақчиллиги билан боғлиқ.

Унинг айтишича, ишчилар икки ярим ой давомида корхона омборларидаги автомобилларни йиғиш билан шуғулланади. Ҳозирда йиғилиши керак 50 мингга яқин машина бор.

Аввалроқ Skoda Қозоғистонда маҳаллий бозор учун автомобиллар йиғиладиган «Азиа Авто» заводи фаолиятини тўхтатганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид