Жаҳон | 07:26 / 08.10.2021
5564
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Хитойнинг таҳдидларига қарши курашиш маркази ташкил этилади

АҚШда Хитой таҳдидларига қарши курашиш маркази – Хитой билан боғлиқ миссиялар маркази (China Mission Center, CMC) ташкил этилади. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс маълум қилди.

Фото: Reuters

“Марказ биз XXI асрда тўқнаш келаётган энг муҳим геосиёсий таҳдид устидаги ишимиз – тобора адоватлашиб бораётган Хитой ҳукуматига қаршилик кўрсатиш бўйича жамоавий ишимизни янада мустаҳкамлайди”, деб маълум қилган МРБ раҳбари. 

Бошқарма маълумотларига кўра, марказ Хитой томондан солинадиган глобал таҳдидларга жавоб бериш учун зарур. Бернснинг таъкидлашича, “таҳдид Хитой халқидан эмас, балки ҳукуматидан таралмоқда”.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид